Amazon Leo – бу Amazon компаниясининг паст орбитали сунъий йўлдош тизими бўлиб, у анъанавий тармоқлар имкониятлари чекланган жойларда тез ва ишончли интернет алоқасини таъминлашга мўлжалланган.

Ушбу ҳамкорлик анъанавий телекоммуникация инфратузилмасини қуриш қийин бўлган ҳудудларда уланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Сунъий йўлдош ечимлари мавжуд ерусти тармоқларини тўлдириб, чекка аҳоли пунктлари аҳолиси, шунингдек, бориш қийин бўлган ҳудудларда фаолият юритувчи корхоналар учун замонавий тезюрар алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.

2

Аҳоли учун юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятининг кенгайиши давлат рақамли хизматларидан фойдаланиш, масофавий таълим олиш, шифокорлардан онлайн маслаҳат олиш, масофадан туриб ишлаш ва мулоқот қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади. Бизнес учун эса замонавий сунъий йўлдош ечимлари ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини улашнинг янги усулларини тақдим этса, давлат учун мамлакатнинг ягона рақамли маконини янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Uztelecom Ўзбекистоннинг телекоммуникация инфратузилмасини изчил ривожлантириб, оптик-толали тармоқни кенгайтирмоқда, мобил алоқани модернизация қилмоқда, замонавий маълумотлар марказлари ва булутли платформаларни яратмоқда. Бугунги кунда компания аҳоли пунктларининг 96 фоизини алоқа билан таъминлаб, 378 802 км оптик-толали алоқа линияларини эксплуатация қилмоқда.

3

Шу билан бирга, мамлакат географияси айрим олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда муқобил уланиш технологияларига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. “Amazon Leo” сунъий йўлдош ечимлари айнан шундай ҳолатларда – ерусти тармоқларини ривожлантириш чекланган ёки иқтисодий жиҳатдан камроқ самарали бўлган жойларда уланиш имкониятларини кенгайтирган ҳолда, “Ўзтелеком”нинг мавжуд инфратузилмасини тўлдиришга мўлжалланган.

Келишув доирасида UZ-SAT, Amazon Leo’нинг ваколатли дистрибьютори сифатида, Amazon Leo тармоғи ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон бўйлаб мижозлар учун уланиш ечимларини яратади ва тақдим этади.

4

«Amazon Leo билан ҳамкорлик мамлакатимизнинг анъанавий ерусти инфратузилмасидан фойдаланиш чекланган ҳудудларида уланиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Мақсадимиз – инсоннинг қаерда яшаши ёки ишлашидан қатъи назар, замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятини яратишдир. Янги авлод сунъий йўлдош алоқаси Uztelecom’нинг мавжуд инфратузилмасига муҳим қўшимча бўлиб, Ўзбекистоннинг ягона рақамли маконини янада ривожлантиришда яна бир восита бўлиб хизмат қилади»