Афсонавий боксчи саратон туфайли вафот этди
Панамалик таниқли боксчи ва собиқ жаҳон чемпиони Еусебио Педроса 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Спортчи Панамадаги ўз уйида вафот этган. Педроса ҳаётининг қолган қисми давомида ошқозоности бези саратони билан курашди. Собиқ жаҳон чемпионининг ўлими муносабати билан унинг рақибларидан бири - ирландиялик собиқ боксчи Барри Макгиган таъзия билдирди. Твиттердаги ўз саҳифасида у шундай деб ёзди: «Мен у билан бир рингни бўлишганимдан фахрланаман».
1999 йилда Педроса Халқаро бокс шон-шуҳрати залига киритилди. У 1978 йилдан 1985 йилгача Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) талқини бўйича ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарига эгалик қилиб, уни 19 марта ҳимоя қилди.
Умуман олганда, Педроса фаолияти давомида 48 та жанг ўтказган ҳамда 41 ғалабани қўлга киритган - улардан 25 таси нокаут билан якун топган. Шунингдек, панамалик боксчи олти мағлубиятга учраган ва бир дурангга эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг бой одамлардан бири саратонга чалинганди.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024
Уришқоқ боладан олимпиада чемпионлигигача — Асадхўжа Мўйдинхўжаев хонадонидан репортаж
18:29 / 16.08.2024