16:20 / 03.03.2019
18333

Кей-лига старт олди. Алибоевнинг дебюти муваффақиятли чиқди

3 март куни Корея Кей-лигасида янги мавсумга старт берилди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, янги мавсум арафасида «Локомотив»дан «Сеул» клуби сафига йўл олган Икром Алибоев мавсумнинг илк ўйинида бошланғич таркибга киритилди.

«Сеул» 1-турни «Поҳанг Стилерс»га қарши ўтказди ва Ҳванг Ҳюнсунин дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг иккинчи голига Икром Алибоев узатма берди, у ўйиннинг охиригача майдонда бўлди.

Қайд этиш керакки, сеулликлар 2010 йилдан буён илк марта мавсумни ғалаба билан бошлади.

Top