5 минг киши 5 ёшли болага донорлик қилиш учун ёмғир остида бир неча соат турди
Англиялик 5 ёшли Оскар Саксельби-Лига шифокорлар қўрқинчли ташхис – ўткир лимфобласт лейкозини қўйишган ва унга тўғри келадиган донорни топиш учун бор-йўғи 3 ой беришган.
Оскар жажжи ёшига қарамай 20 та қон қуйиш ва кимётерапияни бошдан ўтказган. Энди болакайга агрессив даволашда нобуд бўлган асос ҳужайралар ўрнини тўлдириш учун донор зарур. Шифокорларнинг айтишича, донорнинг ҳужайраси қанчалик ўхшаш бўлса, уларда кўчириб ўтказишда яшаб кетиш имконияти шунча юқори бўлади, бироқ донорни топиш лотереяга ўхшашдир.
Болага ёрдам бериш учун дам олиш кунлари кўнгиллилар мактаблардан бирида биологик материални йиғишни бошлашган. Хайрия акциясида иштирок этишга 4855 қиши қарор қилган. Улар ёмғирга қарамай кўчада бир неча соат навбатда туришларига тўғри келган. Аввалги шунга ўхшаш акцияда 2200 киши иштирок этган, бироқ Оскарнинг ҳолатида ўзига хос рекорд қайд этилди.
Декабрда Оскар ҳамма болалар каби бахтли болакай эди, бироқ кейин унинг ота-онаси фарзандининг танасида ноодатий кўкаришлар пайдо бўлаётганини пайқашган. Бола кўрикдан ўтказилгач мутахассислар лейкоз – оқ қон ташхисини қўйишган.
Бироқ боланинг ота-онаси ҳам, шифокорлар ҳам умидсизликка берилмаяптилар, болани қутқаришнинг ҳали имкони бор. Айнан шу сабабли тегишли материални йиғиш ҳали ҳам давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 09.10.2024
Улкан бақлажондан узун ловиягача. Англиялик пенсионер гигант сабзавотлар етиштириш бўйича 25 марта рекорд ўрнатди
20:46 / 14.09.2024
Англиядаги мактабларда телефондан фойдаланиш тақиқланмоқда
08:58 / 22.08.2024
Беш кишини Англияга ишга юборишини айтиб, пул олган фуқаро ушланди
22:42 / 16.08.2024