Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада энг тезкор автомобил тақдим қилинди
Женевада ўз ишини бошлаган халқаро автосалонда энг тезкор гиперкар Pininfarina Battista тақдим қилинди. Эътиборлиси, у электр энергияда ишлайди.
Pininfarina Battista афсонавий дизайнерлик уйи асосчиси шарафига аталган. У Италияда яратилган энг кучли ва энг тезкор автомобил номини олди. Унинг куч қурилмаси 1900 от кучини ташкил қилади. Машина 186 км/соат тезликка 12 сониядан камроқ вақт ичида эриша олади. Унга фақат Ferrari ва Lamborghini рақобатчилик қилиши мумкин.
Automobili Pininfarina компанияси раҳбари Михаил Першкенинг таъкидлашича, бу ҳолда юқори унумдорлик ва электр двигател бир-бирини истисно қилувчи тушунчалар ҳисобланмайди.
Автосалонда бошқа янги машиналар, жумладан Koenigsegg Jesko, Hispano Suiza Carmen ҳам тақдим қилинди.
89-маротаба ўтказилаётган автосалон 17 мартгача давом этади.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026