5 март куни Туркиянинг дунёга машҳур «mudo concept» дўконлар тармоғи Ўзбекистонда ўзининг илк филиалини очди.
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида жойлашган мазкур дўкон очилиш маросимида иштирок этган Kun.uz мухбири шу ҳақда хабар берди.
Маросимда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, турли соҳалардан нуфузли шахслар, йирик тадбиркорлар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.






Дунёга машҳур «mudo concept» ҳақида
«mudo concept» дўконига дастлаб 1964 йилда туркиялик дўстлар – Мустафо Тавивоглу ва Доган Гюрун томонидан асос солинган.

Мазкур бренд дўкон Туркияда ишлаб чиқарилган 38 мингдан ортиқ сифатли маҳсулотлар, жумладан, уй ва идора учун сифатли мебеллар, ошхона ва ҳаммом аксессуарлари, декор, идиш-товоқ, ёриткичлар, декоратив ва шахсий аксессуарлар, тўқимачилик буюмларини ҳар бир мижоз истакларига алоҳида ёндашув асосида тақдим этади.
Ўтган йиллар давомида «mudo conсept» совғаларнинг глобал чакана бозорида етакчи брендлардан бирига айланди. Совғалар дўкони бугунги кунда жаҳон мода йўналишларини акс эттирувчи маҳсулотларни ўзида ифодалайди.

























