Facebook ва Instagram глобал узилишга изоҳ берди
Facebook ходимларининг тахминига кўра, компания сервислари ишидаги узилишлар DDoS-ҳужумлар туфайли юз бермаган. Бу ҳақда компаниянинг твиттердаги баёнотида айтилади.
«Биз бу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун ҳаракат қилмоқдамиз, аммо биз ушбу узилиш DDoS-ҳужумга алоқадор эмаслигини тасдиқлай оламиз», - дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда фойдаланувчилари муаммога дуч келган Instagram вакиллари ҳам твиттерда DDoS-ҳужум версиясини рад этишди.
Бундан олдин, бутун дунё бўйлаб Facebook ва Instagram ишида узилишлар кузатилгани хабар берилганди.
Facebook билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўпроқ Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Филиппиндаги фойдаланувчилари хабар қилишган. Instagram билан боғлиқ муаммолар ҳақида эса кўпроқ АҚШнинг шарқий соҳили, Буюк Британия, Франция ва Нидерландияда яшовчи инсонлар ёзишган. Instagram шунингдек, Ўзбекистонда ҳам рисоладагидек ишламаган.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024