Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украинани “буюк давлат”га айлантирмоқчилигини айтди
Фото: РИА Новости / Стрингер
Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украинада сиёсий амбицияларга эга эмаслигини, бироқ ушбу давлатни “буюк давлат”га айлантирмоқчилигини айтди.
Саакашвили аввалроқ 1 апрелда Украинага қайтмоқчилигини, чунки мамлакат раҳбари Пётр Порошенко 31 мартда ўтадиган президент сайловларининг 2-турига ўта олмаслигини, демакки унга Украинага киришга бошқа ҳеч ким тўсқинлик қилмаслигини айтган.
Бироқ украиналик чегарачилар бунга жавобан Саакашвилини Украинага қўймасликларини айтишган. Олий раданинг биринчи вице-спикери Ирина Герашченко Саакашвилининг Украинага қайтиши тартибсизликлар ва алғов-далғовлик билан хавф солиши мумкинлигини айтган.
“Менда Украинада ҳеч қандай сиёсий амбициялар йўқ”, деб айтган Саакашвили Украинанинг “1+1” телеканалидаги дастур эфирида.
Грузиялик собиқ сиёсатчининг айтишича, у Украинага “халққа ёрдам бериш учун” қайтмоқчи. “Мен шунчаки Украина буюк давлат бўлишини истайман”, деб қўшимча қилган Саакашвили.
Украина ҳукумати 2018 йил февралда Саакашвилини Польшага чиқартириб юборган. Шундан кейин Украина чегара хизмати унга мамлакатга 2021 йилгача киришни тақиқлаб қўйган.
Мавзуга оид
20:19 / 10.05.2026
«Режа – ойига 30 минг кишини ўлдириш. Буни ортиғи билан бажаряпмиз» – Украиналик таниқли командир
14:17 / 10.05.2026
«Иш охирига етай деб қолди». Путин Зеленский билан учрашувга қарши эмас
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026