Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди
2019 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 26,3%га қисқартирди - 151,6 минг тоннагача. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
2019 йил январь-февраль ойларида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 169,8 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўп.
Шу билан бирга, 2019 йил январь-февралида Ўзбекистон нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 5,3 фоизга камайтирди - 115,5 минг тоннагача.
2019 йил январь-февраль ойларида табиий газ қазиб олиш ҳажми 10,05 миллиард куб метрга тенг бўлди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 4,2 фоизга кўп.
2019 йил январь-февралида Ўзбекистон 344,8 минг тоннадан ортиқ газ конденсати ишлаб чиқарди, бу 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 2,5 фоизга кам.
Бундан олдин, Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш 51 фоизга ошгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024