Индонезиянинг Папуа вилоятидаги тошқинлар камида 42 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда 17 март куни Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Шунингдек, 21 киши жиддий жароҳатлангани маълум қилинган. Кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқинлар 16 март куни вилоят пойтахти Жаяпурада бошланган.
Шунингдек, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.












