Тезкор гидрометеорологик ахборотда қуйидаги ҳудудлар бўйича огоҳлантириш берилган:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари.

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари.

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари.

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари.

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари.

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари.

  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Шоҳимардон ҳудуди.

  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, Хонабод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланадиган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Огоҳлантиришда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари йиғилиши натижасида сув босиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкинлиги қайд этилган.