Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Google’ни хитойлик ҳарбийларга ёрдам беришда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Google компаниясини Хитой ҳарбийларига ёрдам беришда айблади.
“Google АҚШга эмас, Хитой ва уларнинг ҳарбийларига ёрдам бермоқда. Яхши янгилик шундаки, улар Трампга эмас, қаллоб Хиллари Клинтонга ёрдам беришган. Хўш, буларнинг барчаси нима билан якунланди?”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Трамп шу тариқа Клинтоннинг 2016 йилги президент сайловларидаги мағлубиятига ишора қилган.
14 март куни Пентагонда Google’нинг Хитой билан ҳамкорлик қилиши бўйича хавотир билдирилган. АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд конгрессдаги нутқида “Google Хитойда олиб бораётган ишлар хитойлик ҳарбийларга фойда келтираётганини” айтган. Ўз навбатида мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шэнахан Хитой АҚШ компанияларидан технологияларни ўғирлаш билан шуғулланиши, Google эса АҚШ мудофаа вазирлиги дастурларини қўллаб-қувватлаш учун “етарлича истак” билдирмаётганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026