Бугун беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан халққа тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ўз вазифасини ўтаётган тиббиёт ходимларига нисбатан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши, уларга тан жароҳатлари етказилиши энг оғриқли масалалардан бирига айланиб бормоқда, дея хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
— Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қўшработда “тез ёрдам” шифокори ва ҳайдовчисини маст “бемор” ва унинг яқини калтаклади” мақоласи бу иллатнинг жамиятимизда қанчалик илдиз отиб бораётганини яна бир бор кўрсатди. Бундай нохуш ҳолатларни бартараф этиш учун барча куч-имкониятларимиздан фойдаланишимиз ва тиббиёт ходимига нисбатан бу каби муносабатни бутунлай ўзгартиришимиз зарур, — дейди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. — Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродов номига хат юборилиб, унда жорий йилнинг 7 март куни содир этилган ушбу нохуш ҳолат бўйича тегишли идоралар томонидан айни пайтга қадар қонуний тўхтамга келинмаганлиги кўрсатилиб, вазият назоратга олинишида амалий ёрдам сўралди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги маълумотларга кўра, 2017-2018 йиллар давомида 300 га яқин ҳолатда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ноқонуний тажовуз қилиниши билан боғлиқ қонунбузарликлар содир этилган.
Биргина мисол, ўтган йили Олтиариқ туманида фуқаро М.М. тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ўз вақтида (10 дақиқада) етиб келган шифокор Ш.С.га ўртача оғир даражадаги тан жароҳати етказган. Ваҳоланки, айни ҳолатда шифокор етиб борган пайтда бемор аллақачон вафот этган бўлган. Лекин мазкур ҳолатда шифокорнинг соғлиғига тиклаб бўлмас зарар етказган қонунбузар амалда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетди, яъни суд томонидан у шартли ҳукм қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамиятда фуқароларнинг шифокорларга тажовуз қилиш каби ҳолатларнинг кўпайиб кетаётганини ҳисобга олиб, ушбу иллатни олдини олишнинг энг самарали йўлларидан бири сифатида тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди.
Шу сабабдан, жорий йилнинг 29 январида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилиши каби қилмишларни Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 277-моддаси билан квалификация қилиш ҳамда ушбу ҳаракатларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланиб, жамоатчилик

















