Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наврўз кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати чекланади
Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимовнинг фармойишига кўра, Самарқанд шаҳрида 21 март куни Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши эълон қилинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Шаҳар ҳокими фармойиши билан Самарқанднинг қуйидаги кўчаларида байрам кунлари автотранспортлар ҳаракати чекланади.
- Абдураҳмон Жомий кўчасининг Ўзбекистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Университет хиёбони кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида икки томонлама;
- Бобир Мирзо кўчасининг Маҳмуд Қошғарий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Шоҳрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Руҳобод кўчасининг Амир Темур мақбараси олдидан Регистон кўчаси туташмасигача бўлган қисмида;
- Амир Темур майдонидан «Ҳамид Олимжон» номидаги мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;
- Регистон кўчасининг Университет хиёбонидан Даҳбет кўчасигача бўлган қисмида;
- Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;
- «Ёшлик» истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;
- Бағдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-умумтаълим мактабининг ёнидаги 1-тор кўчагача бўлган қисмида.
Шунингдек, 22 март куни қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади:
- Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан «Кимёгарлар» маданият саройигача бўлган қисмида;
- Сўлим (Хишрав) шаҳарчаси истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада;
- Фарҳод шаҳарчаси «Зарафшон» истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026