Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистоннинг асосий эркаклар терма жамоаси кутилмаганда Германияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эркаклар
Германия — Ўзбекистон — 2,5:1,5
Винсент Каймер — Нодирбек Абдусатторов — 0,5:0,5
Маттиас Блюбаум — Жавоҳир Синдаров — 0:1
Фредерик Сване — Нодирбек Ёқуббоев — 1:0
Расмус Сване — Шамсиддин Воҳидов — 1:0
Жавоҳир Синдаров Германияга қарши баҳсда Ўзбекистон таркибида ғалаба қозонган ягона шахматчи бўлди. Нодирбек Абдусатторов биринчи тахтада Винсент Каймер билан дуранг ўйнади.
Бу натижадан кейин Германия шахматчилари 14 очко тўплаб, Ўзбекистон шахматчиларига етиб олди. Аммо қўшимча кўрсаткичларга кўра ўзбекистонликлар пешқадамликни сақлаб қолди.
Ўзбекистоннинг қолган эркаклар жамоалари қуйидаги натижаларни қайд этди:
Англия — Ўзбекистон-2 — 1,5:2,5
Ўзбекистон-3 — Швейцария — 1:3

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нидерландияни мағлуб этди ва 6-ўринга кўтарилди.
Нидерландия — Ўзбекистон — 1:3
Элин Руберс — Афруза Ҳамдамова — 0:1
Пэн Чжаоцин — Умида Омонова — 1:0
Махтелд ван Форест — Нилуфархон Имомқўзиева — 0:1
Анна-Мая Казарян — Гулдона Каримова — 0:1
Куба — Ўзбекистон-2 — 3:1
Ямайка — Ўзбекистон-3 — 1:3
Самарқанддаги олимпиада баҳслари яна 3 кун давом этади.


















