Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, ҳолат унинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Текширув маълумотларида таълим бошқармаси масъул шахслари суюқ совунни қиммат нархларда харид қилиш орқали бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.