Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тош отишнинг турли йўллари борлигини вазирлик ҳам билади». Маданият вазирлиги Отамуродов сўзларига муносабат билдирди
Маданият вазирлиги 16 март куни тарқаган хабарга муносабат билдириб, танқидчи Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов сўзларини рад этган.
Маълум қилинишича, 2018 йил февраль-апрель ойларида маданий мерос объектлари хатловдан ўтказилган. Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда амалга оширилган хатловда эса МТДП вакиллари иштирок этмаганди.

«Ягона намунадаги далолатнома асосида ҳар бир объект ҳақида хатлов натижаси ҳозирча ёпиқ-тест режимида фойдаланишда бўлган merosbaza.uz сайтига жамланган. Ушбу база асосида 2019 йил I ярим йиллик якунигача электрон давлат хизмати шаклида Маданий мерос портали ишга туширилади», — деб хабар беради Маданият вазирлиги.


Қайд этилишича, ўтказилган хатлов натижасида 259 та объектга жиддий зарар етгани аниқланган ва уларга тааллуқли тегишли материаллар билан ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Вазирлик ахборотида 2017 йили партия билан меморандум имзолангани таъкидланади.
«Унинг мазмуни доирасида ҳамкорликда республикадаги барча маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришни кўзда тутилган. Шунингдек, ҳамкорликда ҳудудий инспекторлар билан биргаликда хатлов ўтказилган, лекин танқидий мақолада асосий ишни партия томонидан бажарилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Меморандум доирасида 2018 йил октябрь-ноябрь ойларида партия фаоллари иштирокида объектлар қайта хатловдан (иккинчи маротаба) ўтказилди. Партия хатлов натижаларини тўлиқ ҳажмда нашр эттириб, вазирликка тақдим этган. Вазирлик партиянинг бу борадаги фаолиятни эътироф этади», — дея қўшимча қилинади.
Партия томонидан ташкил этилган хатлов далолатномасидаги ягона фарқ уларда объектнинг Ер шари координаталарининг узунлик-кенглик бўйича жойлашган манзили кўрсатилмагани билдирди.
«Шу сабабли у объектларнинг қаерда жойлашганини, масалан, Google Maps тизими орқали топиш имконини бермайди.Биринчи хатлов давомида бу масала муҳим шарт ҳисобланган ва тегишли узунлик-кенглик координаталари аниқланган», — дейилади ахборотда.
«Улар бюджетдан бу иш учун пул олади, аммо қилмаган»
Маданият вазирлиги маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш учун бюджетдан 2018 йилда унга, унинг тизимидаги ташкилотлар ёки ҳокимликларга умуман маблағ ажратилмаганини маълум қилмоқда.
«Партияга унинг Устав фаолиятидаги вазифаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 2018 йилда 17,5 млрд. сўмга яқин ва 2019 йилда 20 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.
Зеро, маданий меросимизни кўз-қорачиғидек асраб-авайлаш партиянинг бош мақсади ва сайловолди платформасидаги асосий ғоя ҳисобланади», — дейилади хабарда.
«Вазирлик фаолияти устидан парламент, вакиллик ва холис жамоатчилик назорати таъсирчан воситага айланиб бораётгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо, ҳамкорликда қисман бажарилган ишларни бир ташкилотнинг ўзига тортиши, бу адолатдан эмас деб ўйлаймиз. Чунки бир юртда яшаб, тош отишнинг турли йўллари борлигини вазирлик ҳам билади», — деб маълум қилади Маданият вазирлиги.
Мавзуга оид
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
07:32 / 19.08.2025
Россиянинг «Comedy Club» телешоуси Ўзбекистонда тақиқлангани маълум бўлди
00:26 / 14.05.2025