Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Деҳли Лондонда қўлга олинган ҳинд миллиардерининг Ҳиндистонга топширилишини сўрамоқда
Нью-Деҳли фирибгарликда айбланаётган ҳинд миллиардери, заргарлик фирмаси эгаси Нирав Модининг Ҳиндистонга топширилиши устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон ТИВ вакили Равиш Кумар маълум қилди.
"Биз Бирлашган Қироллик ҳукумати томонидан Нирав Модининг ҳибсга олинганлигини олқишлаймиз. Ҳиндистон ҳукумати Буюк Британия расмий шахслари билан Нирав Модининг тезроқ топширилиши масаласини фаол муҳокама қилмоқда", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган NDTV телеканали.
Моди Лондонда ҳинд ҳукумати сўрови билан қўлга олинган.
Нирав Моди ҳиндистонлик миллиардер Мехула Чоксининг жияни бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Ҳиндистон қидирувлар марказий бюроси томонидан Панжоб миллий банки ходимлари билан тил бириктиргани учун қидирувга берилган. Тадбиркорлар миллий банкнинг 2 млрд долларлик маблағларини ўзлаштирган, сўнгра бошқа қариндошлари билан бирга Ҳиндистондан қочган.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
19:40 / 06.06.2026
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026