Қозоғистон пойтахтида шаҳар номини ўзгартириш тарафдорлари ва унга қаршилар муштлашишди
Қозоғистон пойтахтида Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартириш тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида муштлашув содир бўлди.
Воқеа Наврўз байрами тантаналари нишонланадиган майдонда юз берган. Полиция муштлашаётганларни тарқатиб юборган ва 20га яқин кишини қўлга олган, деб хабар беради РИА Новости.
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали пойтахт номини ўзгартиришга қарши бўлганлар мэрия биноси ёнида митинг ўтказишга чақирилганди. Шунингдек интернетда шаҳар номини халқ билан муҳокама қилмасдан ўзгартиришга қарши петиция ҳам пайдо бўлган. Уни 32 мингдан ортиқ киши имзолаган.
20 март куни Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев республика пойтахти Остона номини мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилган ва депутатлар бу таклифни қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид
18:58 / 17.08.2024
Остона аэропорти самолётнинг фавқулодда қўнишидан кейин ёпилди
14:00 / 04.07.2024
Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди
17:01 / 19.06.2024
Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
07:32 / 18.06.2024