Ироқда паром ағдарилиши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости. 

Хабарда айтилишича, Мосулдаги ал-Ғабот туманида саёҳат пароми ағдарилиб кетган. Унинг бортида ўнлаб йўловчилар бўлган.

Аввалроқ хабарларда 17 кишии ҳалок бўлгани айтилганди.

"Қирқ беш кишининг жасади олиб чиқилди, қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда", - деган РИА Новости манбаси.