Тоқаев Назарбоевнинг қарорларидан бирини ўзгартириш ҳақида кўрсатма берди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 22 март куни давлат ишида ишловчи ходимларга иш ҳақи миқдори оширилишини 1 июнга кўчириш ҳақида топшириқ берди.
«Ҳукуматга бюджет соҳасида кам ҳақ тўланувчи ходимлар иш ҳақини оширишни 2019 йил 1 июлдан 1 июнга кўчириш ҳақида кўрсатма бердим. Бу қарор бир миллиондан ортиқ ходимлар ва давлат хизматчиларининг ҳаётига бевосита таъсир қилади», - дея ёзади Тоқаев Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Нурсултон Назарбоев 2019 йил 1 июлдан бошлаб ижтимоий соҳа ходимларига иш ҳақи 30 фоизга оширилиши ҳақида эълон қилганди.
Ушбу мақсадлар учун 2019-2021 йилларда қўшимча 980 миллиард тенге ажратилади.
Бундан олдин, Қозоғистон янги президентининг илк хорижий ташрифи қайси давлатга бўлиши ойдинлашганди.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024