Жаҳон | 14:30 / 22.03.2019
72128
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда масжидларга ҳужум қилган террорчи бир умрга қамалади  

Фото: REUTERS / Mark Mitchell/New Zealand Herald/Pool

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ҳужум қилган террорчи бир умрга қамалади, деди мамлакат бош вазири ўринбосари Уинстон Питерс.

"Бу барчамизга қаратилган ҳужумдир. Шу боис мамлакат тарихидаги энг йирик полиция тергови олиб борилмоқда. Террорчи умрининг қолган қисмини бир кишилик камерада ўтказади", - деди Питерс Истанбулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишида.

Фото: AP Photo/Emrah Gurel

15 март, жума куни Крайстчерчдаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди. Мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн ушбу воқеани теракт деб атади. Австралиялик 28 ёшли Брентон Таррант ушбу жиноятни амалга оширишда айбланиб қўлга олинди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид