Спорт | 10:40 / 23.03.2019
17923
1 дақиқада ўқилади

Халқаро Чемпионлар Кубоги 2019: «Реал» бор, «Барселона» йўқ

Фото: Getty Images

Халқаро Чемпионлар Кубоги ташкилотчиси 2019 йилги мусобақада иштирок этадиган клублар номини эълон қилди.

Ёзда, мавсумлар оралиғидаги танаффусда ўтказиладиган турнирда «Милан» (Италия), «Бенфика» (Португалия), «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Бавария» (Германия), «Арсенал» (Англия), «Ювентус» (Италия), «Тоттенҳэм» (Англия), «Интер» (Италия), «Атлетико» (Испания), «Рома» (Италия), «Гвадалахара» (Мексика) ва «Реал» (Испания) клублари иштирок этади.

Қайд қилиш жоизки, «Барселона» ва «ПСЖ» бу йилги мусобақада иштирок этиш истагини билдиришмаган.

Ўйинлар Европа, Осиё ва АҚШ майдонларида ўтказилади. Қуръа ташлаш маросими 27 март куни бўлиб ўтади.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби «Тоттенҳэм» клуби ҳисобланади.

Мавзуга оид