«InfinBank» яна валюта биржаси савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди
2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «InfinBank» АТБга нисбатан валюта айирбошлаш савдоларда чекланган иштироклари орқали валюта қонунчилиги соҳасида камчиликларга йўл қўйганлиги учун жарима чоралари қўлланди.
Шу билан бирга, чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича мижозларнинг барча талаблари ички валюта бозорида тўлиқ қондирилди.
Белгиланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиши натижасида банк 2019 йил 20 март куни валюта биржаси савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда барча банк операциялари ўрнатилган тартибда бажарилмоқда.
«InfinBank» АТБ ҳар доим ўз мижозларига ғамхўрлик қилади ва амалдаги қонунчилик доираларида барча мажбуриятларни ўз бўйнига олади.
Мижоз – бизнинг асосий қадриятимиз, дейилади банк хабарида.
Реклама ҳуқуқи асосида