Янги ташкил этилган агентликка бош директор тайинланди
Ҳукумат қарорига мувофиқ Насриддин Эргашевич Нажимов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замонавий ресурс тежамкор технологияларни, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
“Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш;
мева маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг электрон реестрини юритиш.
Мавзуга оид
17:23 / 15.10.2024
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
17:28 / 23.07.2022
Қиш ғамини ёзда ейдиган қишлоқ аёллари
19:55 / 30.12.2021
«Буларни қилмай туриб, юқори натижага эришолмаймиз» — мутахассислардан Ўзбекистонда кўчатчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар
07:54 / 07.12.2021