Европада қитъа чемпионатига саралашнинг иккинчи турига старт берилди.
Куннинг марказий ўйини «Амстердам Арена»да Нидерландия ва Германия терма жамоалари ўртасида кечди. Биринчи бўлимда Сане ва Гнабрининг голлари немисларнинг 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишини таъминланганди, аммо танаффусдан майдон эгалари де Лигт ва Депайнинг голлари эвазига мувозанатни тиклашди. Шундай бўлса-да, 90-дақиқада Марко Ройснинг пасидан кейин Нико Шульц дарвозани ишғол этиб, Германия терма жамоасига саралашдаги илк очколарни келтирди.
«С» гуруҳининг иккинчи жуфтлигида Шимолий Ирландия Беларусни енгиб (2:1), 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Биринчи турда ирландлар Эстонияни (2:0), ҳолландлар эса Беларусни (4:0) мағлуб этишганди.
Бошқа гуруҳларда Хорватия Венгриядан, Австрия Исроилдан мағлубият билан қайтди. Польша ва Бельгия терма жамоалари мос равишда Латвия ва Кипрни 2:0 ҳисобида енгиб, 6 очко билан ўз гуруҳларида етакчига айландилар.
Евро-2020 саралаши. 2-тур
«C» гуруҳи
Нидерландия – Германия 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 15 Сане, 0:2 – 34 Гнабри, 1:2 – 48 де Лигт, 2:2 – 63 Депай, 2:3 – 90 Шульц.
Голландия – Силлессен, Блинд, Думфрис, ван Дейк, де Лигт, Депай, де Йонг, Промес, Вейналдум, Бабел (Бергвейн, 46), де Рон (де Йонг, 90)
Германия – Нойер, Керер, Киммих, Зюле, Шульц, Сане, Кроос, Гинтер, Гнабри (Ройс, 88), Рюдигер, Горетцка (Гюндоган, 70).
Шимолий Ирландия – Беларусь 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 30 Эванс, 1:1 – 33 Стасевич, 2:1 – 87 Маженнис.

«E» гуруҳи
Уэльс – Словакия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 5 Жеймс.
Венгрия – Хорватия 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 13 Ребич, 1:1 – 34 Салаи, 2:1 – 76 Паткаи.
Хорватия – Калинич, Баришич (Леовац, 30), Едвай (Петкович, 77), Ловрен, Вида, Модрич, Перишич, Брозович, Ракитич, Ребич (Брекало, 67), Крамарич.




















