Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қува тумани ҳокими ўзгарди
Фото: «Фарғона ҳақиқати» газетаси
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди. Бу ҳақда «Фарғона ҳақиқати» газетаси сайтида хабар берилди.
Сессия ишига депутатлар, тумандаги корхона, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Халимжон Комилович Умаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қува тумани ҳокими лавозимидан озод этилиб, Равшан Қурбонов Қува тумани ҳокими этиб тайинланган.
Равшан Қурбонов илгари Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаганди.
Мавзуга оид
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:28 / 31.01.2026
Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:29 / 24.01.2026
Фарғонада 400 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
13:54 / 16.01.2026