«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.

Биринчидан, АЖда чет эллик инвесторларнинг улуши (камида 15%) бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди.
 
Иккинчидан, жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштирганда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга. Илгари акциядорларнинг умумий йиғилиши овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин эди. Ушбу норма ҳам чиқариб ташланди.
 
Учинчидан, мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (уни бекор қилиш) тўғрисида энди акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинади. Кузатув кенгаши фақат ташаббус тарзида ўтказиладиган аудиторлик текширувлари қисмида ушбу ваколатни сақлаб қолди.
 
Тўртинчидан, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот бериш тартибига тузатиш киритилди. Энди бу ҳақдаги хабарни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ҳам эълон қилиш зарур. Умумий йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 21 кундан (илгари – 7 кундан) кечиктирмай хабар берилиши керак.
 
Бешинчидан, акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган АЖга нисбатан қўшимча талаблар белгиланди:
 
а) фақат кузатув кенгашининг аъзоларидан таркиб топган аудит қўмитаси ташкил этилиши шарт. Жамиятнинг ички аудит хизмати (у мавжуд бўлса) ўз фаолиятида ушбу қўмитага ҳисобдордир;
 
б) кузатув кенгашида камида бир нафар мустақил, ҳар йили қайта сайланадиган аъзо бўлиши керак;
 
Маълумот учун: қуйидаги шахс кузатув кенгашининг мустақил аъзоси деб эътироф этилади:

• сўнгги уч йил мобайнида жамиятда ва (ёки) унинг аффилланган шахсларида ишламаган;
• жамиятнинг акциядори ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлмаган;