MRI ва Linac'ни ўзида жамлаган революцион технология бизнинг нур орқали даволашга доир тасаввуримизни бутунлай ўзгартириб юборади. Унинг пайдо бўлиши даволаш давомийлигининг қисқариши, ўсимталарнинг кўрина бошлаши ва уларга қарши мақсадли курашиш, ножўя таъсирнинг камайишига ҳамда саратон мураккаб турларининг чекинишига имкон яратади.

Дунёда шундай қурилмалардан бор-йўғи 20 таси мавжуд бўлиб, улардан бири Туркиянинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бўлган ACIBADEM Healthcare Group таркибига кирувчи Истанбулдаги ACIBADEM Maslak касалхонасига етиб келди. 2012 йилда ACIBADEM IHH Healthcare билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади ва катталиги бўйича жаҳонда иккинчи турувчи соғлиқни сақлаш тармоғининг бир қисмига айланди. Илғор диагностик ва даволаш методикаларидан фойдаланиш натижасида Туркия соғломлаштириш туризми соҳасидаги етакчи давлатлар қаторига кирди.

Нур орқали даволашдаги янги давр ҳақида Acıbadem тиббий марказлар тизимига кирувчи – Мехмет Али Айдинлар университетнинг нур онкологияси бўлими мутахассиси, ушбу соҳа эксперти профессор Энис Озяр сўзлайди.

Юрак-қон томирлари касалликларидан сўнг саратон саломатлик учун иккинчи энг катта таҳдидлардан бўлиб қолмоқда. Экспертлар фикрича, жорий йилнинг сўнгига қадар, 18.1 миллионга яқин киши оғир хасталикнинг қурбонига айланади, ўлимлар сони эса 9 миллиондан ошади.

Хатарли ўсимталарнинг энг кенг тарқалган тури – ўпка саратони умумий касаллар сонидан 11.6 фоизни ташкил этади. Аёллар асосан кўкрак бези саратонидан, эркаклар – простатадан азият чекишади. Кўп ҳолларда колоректаль саратон, шунингдек, ошқозон ва жигар  саратони ташхислари ҳам қўйилади.

Бугунги кунда замонавий тиббиёт янги технологиялардан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ – аввалроқ қўйилган ташхис ва аппарат терапияси ҳаттоки ёпиқ шаклда топилган касалликларни ҳам муваффақиятли даволаш имкониятини оширади. Мана шундай янги технологиялардан бири хатарли ўсимталарни йўқотишда революцион бурилиш ясади. Магнитли-резонанс нур орқали даволаш радиацион онкологга беморларни жарроҳлик усули билан даволаш имконини беради – қурилма ўсимтанинг мавжуд жойини у ҳаттоки, юмшоқ тўқималарда жойлашган бўлса ҳам аниқ топа олади.