Жаҳон | 09:56 / 02.04.2019
6770
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг пиёда ўтиш учун энг яхши сайёҳлик йўналишлари маълум қилинди

Фото: Depositphotos / IzelPhotography

Пиёда ўтиш учун энг яхши сайёҳлик йўналишлари жаҳон рейтингида Буюк Британиянинг Пеннин йўли етакчилик қилмоқда. Бу йўлнинг узунлиги 450 кмдан кўпроқни ташкил қилади.  

2-ўринни Авлиё Иаков йўли эгаллаган. Бу йўл ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киради ва Испаниянинг шимоли бўйлаб Сантьяго-де-Компостела шаҳригача чўзилган.

3-ўринни АҚШдаги Аппалачи сўқмоқлари эгаллаган бўлиб, у дунёдаги энг узун йўллардан бири ҳисобланади. Унинг узунлиги 3,5 минг кмдан ошади.

Етакчи бешталикдан Япониядаги Басё йўли ва Аргентинанинг Барилоче курорт шаҳри яқинидаги бир кунлик йўналиш ўрин олган.

Шунингдек, рейтингга Марокашдаги Тубкал тоғи бўйлаб ўтувчи йўл, Буюк Хитой девори, Ҳонгконгдаги “Аждарҳо бели” бўйлаб сайрлар, Ирландиядаги Дингл Вей киритилган.

Мавзуга оид