Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қумқўрғон туман ҳокимининг раддияси асослими?
Жорий йилнинг 25 март куни Kun.uz интернет нашрида «Сурхондарёча томоша». Туман ҳокими ўзини порталга ёзган депутатдан қутулди, у қонунлардан бехабарми?» сарлавҳали танқидий материал эълон қилинган эди.
Мақолада 1-Жанубий Сурхон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгаши депутати Шоберди Суюновнинг Қумқўрғон туман ҳокими Нормўмин Чориевнинг ташаббуси билан депутатликдан чақириб олиниши ҳақида сўз юритилади.
Таҳририятга Қумқўрғон туман ҳокими Н.Чориевнинг мазкур мақола юзасидан тегишли муносабати билдирилган ва раддия бериш талаб этилган хати келиб тушди.
Хатда келтирилган важлар қонун нормалари билан асослантирилмаганлиги сабабли, ҳар томонлама холисликни таъминлаш мақсадида 1-Жанубий Сурхон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгаши депутат Ш.Суюновнинг депутатликдан чақириб олинишини расмийлаштириш қай даражада қонуний бўлгани ҳақида хулоса берилишида амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси ва «Адолат» социал демократик партияси Марказий кенгашига мурожаат юборилди.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги томонидан берилган раддия юқорида қайд этилган ташкилотлар томонидан бериладиган расмий жавоб хатларининг мазмунидан келиб чиқиб эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026