Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тeрмизда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: mfa.tj
Термиз шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Унда икки давлат вазирлик ва идораларининг вакиллари иштирок этди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мажлисда сўнгги йилларда икки қўшни мамлакат ўртасидаги яқин дўстлик, ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
“Ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани халқларимизнинг туб манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Шунга мувофиқ чегараларимиз очилди. Мамлакатларимиз ўртасида ҳаво, темир йўл ва йўналишли автобус қатновлари йўлга қўйилди. Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар алоқалар янги босқичга кўтарилди. Икки қўшни давлат етакчи корхоналари ва ишбилармон доираларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига хизмат қиладиган саноат кўргазмалари, бизнес форумлар ташкил этилди. Бу ишлар икки томонлама узоқ ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиб, товар алмашиш ҳажмининг ўсиб боришида муҳим ўрин тутмоқда. Буларнинг барчаси давлатларимиз раҳбарларининг яқин қўшничиликка асосланган юқори даражадаги фаол алоқалари самарасидир”, дейилади хабарда.
Тадбирда икки мамлакат Ҳукумати делегациялари томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши давомида эришилган келишувларнинг амалий натижалари сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тегишли келишув имзоланди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026