Ўзбекистон | 10:00 / 05.04.2019
20993
2 дақиқада ўқилади

Мубин Мирзаев: «Yandex-такси» деярли солиқ тўламаяпти

Фото: Халқаро пресс клуб

3 апрель куни Халқаро Пресс-клубнинг «Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили» мавзусида сессияси бўлиб ўтди.

Унда йўловчи ташиш соҳасидаги ечимини кутаётган муаммолар, янгиликлар, истиқболдаги режалар ҳақида сўз борди.

Сессияда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда, хусусан пойтахт Тошкентда жуда оммалашаётган «Yandex-такси» сервиси амалда деярли солиқ тўламаяпти. Ҳозир бу масалани ечиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бу сервис ҳозирги кунда 10 мингдан ортиқ автомобилни қамраб олгани айтилса-да, амалда пойтахтдаги лицензион таксилар сони 5 мингта атрофида.

Тадбир давомида билдирилишича, 2018 йил давомида ноқонуний одам ташиш фаолиятига қарши кураш доирасида жами 15 393 марта рейд ўтказилган, бу рейдлар давомида 56028та маъмурий баённома тузилган ва ҳуқуқбузарлардан жами 26 млрд 238 млн сўм жарима ундирилган.

Фото: Халқаро пресс клуб

Транспорт вазирлиги департамент бошлиғи Руслан Рўзметовнинг маълум қилишича, нолегал таксичилар рейдлар давомида аниқланганда, уларга нисбатан баённомалар тузилади ва бу баённомалар чора кўриш учун судга оширилади. Судда автомобиль эгаларига яна бир марта имконият берилади – бир ой давомида ўз фаолиятини қонунийлаштирсалар, жарима қўлланилмайди.  

Мавзуга оид