Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 йилгача қамоқ: Қирғизистонда қизларни олиб қочганлик учун жазо яна бир бор кучайтирилди
Фото: Табылды Кадырбеков
Қирғизистонда турмуш қуриш мақсадида қизларни олиб қочиш учун жазо яна бир бор кучайтирилди. Энди қиз олиб қочувчилар 7 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин. Бу ҳақда “Жаҳон аёллар банки” нодавлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилоти раҳбари Гулсан Абитовага асосланиб “Интерфакс” хабар тарқатди.
Келин ўғирлаганлар нафақат қамалишади, балки 200 минг сом (3 минг доллардан ортиқроқ) жаримага ҳам тортиладилар.
Гулсан Абитованинг фикрича, кўрилаётган чораларга қарамай сўнгги йилларда республикадаги аҳвол деярли ўзгармаган. “Ёш қизларни хотинликка олиш мақсадида уларнинг қаршиликларига қарамай ўғирлаш ҳамон давом этмоқда. Ҳатто олиб қочиб кетилган қизларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам қайд этилган" – деган у ўз интервьюсида.
Жуда кўп ҳолларда қизларнинг ота-оналари органларга мурожаат қилмайдилар ва ўзаро келишув билан масала бости-бости қилинади. Судга саноқли ишларгина етиб боради.
Маълумотларга кўра, ҳар куни Қирғизистонда 30 нафаргача вояга етмаган қизлар ўғирланади ва уларнинг ўртача 6 нафари жинсий зўравонликка учрайди. Йилига 10 мингдан ортиқ бундай жиноий ҳаракат юз бериши ҳисоблаб чиқилган. Бу давлатдаги ҳар бешинчи никоҳ ана шу анъанага мувофиқ тузилади, қишлоқ жойларда бу кўрсаткич 60 фоизгача етади ва қизларнинг учдан икки қисми ўз ихтиёрига қарши равишда турмушга чиқади.
Сўнгги марта бундай ҳаракат учун жазо чоралари 2013 йилда кучайтирилганди. Ўшанда 5 йилдан 10 йилгача ҳукм қилиш тўғрисида қонун қабул қилинган.
Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026