АҚШ илк маротаба Эроннинг нуфузли ҳарбийларини террорчи сифатида тан олишга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эроннинг «Ислом инқилоби соқчилари корпуси» нуфузли ҳарбий-сиёсий тузилмасини террористик ташкилот сифатида тан олишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзяпти.
Таъкидланишича, Вашингтон бу қарор ҳақида 8 апрель, душанба куни эълон қилиши мумкин. Ушбу қадам Америка томонининг Теҳронга нисбатан босимини янада оширади. Бироқ, ушбу масала бўйича маъмурият вакилларининг позицияси иккига бўлинган.
Қайд этилишича, илк маротаба «хорижий давлатнинг элементи» террористик тузилма деб расман тан олиниши мумкин.
Бундан олдин, АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтирмоқчи экани хабар қилинганди.
Қўшма Штатлар Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда, улар аввал чеклов чоралари билан қамраб олинмаган иқтисодиёт секторларига зарба беради.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024