Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда қиролга тож кийдириш маросимига тайёргарлик бошланди
Фото: REUTERS/Athit Perawongmetha
Таиландда 66 ёшли қирол Маха Вачиралонгкорнга тож кийдириш муносабати билан тайёргарлик ишлари бошланди, дея хабар беради Reuters.
Таъкидланишича, тож кийдириш маросими май ойига мўлжалланган. Бироқ, ҳозирнинг ўзида бутун мамлакат бўйлаб покланиш маросими учун «муқаддас сув» йиғилмоқда.
Қиролга тож кийдириш маросими уч кун, 4 майдан 6 майгача Бангкокда бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ушбу тадбирдан олдинги турли маросимлар бир ой давомида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 70 йил давомида Таиландни бошқарган қирол Пумипон Адульядет (Рама IX) 2016 йилнинг 13 октябрида 88 ёшда давомли касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмган. Шундан сўнг монархнинг жасади Катта қироллик саройига етказилган. Бир йиллик хайрлашув давомида қиролни 12 миллиондан зиёд киши зиёрат қилган.
Мавзуга оид
10:21 / 30.04.2026
Бедарак кетган футбол жамоаси – ғорда қамалиб қолган болалар қандай қутқарилганди?
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
11:03 / 19.03.2026