Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СМТИ эксперти Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон бўйича ҳисоботини шарҳлаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) етакчи илмий ходими Адҳамбек Рашидбеков Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) «Ўзбекистонда 2018 йилда пахта мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳақида»ги ҳисоботини қисқача шарҳлаб берди.
— Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида Ўзбекистон болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бартараф этишда сезиларли ижобий ўзгаришларга эришгани қайд этилади. Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати бу борада «қатъий сиёсий ирода намойиш этяпти ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ муаммони ечиш учун изчил саъй-ҳаракатлар олиб бораяпти» дея таъкидланган. Айниқса:
- пахта мавсумида тизимли мажбурий меҳнатдан воз кечиш;
- талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари меҳнатидан фойдаланишга тақиқ қўйиш;
- теримчилар меҳнати ва уларга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари яхшиланиши;
- иш ўринлари яратиш борасида юқори салоҳиятга эга ва мажбурий меҳнатни тўла бартараф этишга кўмаклаша оладиган хусусий текстил кластерларини амалиётга жорий қилиш;
- амалдорларнинг мустақил мониторинг олиб боришга аралашмагани ва жамиятнинг мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳоллари тўғрисида хабардорлигини оширишда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлиги;
- мажбурий меҳнат масалаларини ёритишда ОАВнинг фаоллашуви ва умуман, бу соҳада Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган бошқа чора-тадбирларга хисоботда юксак баҳо берилган.
Март ойи охирида АҚШ Меҳнат департаменти Ўзбекистонда етиштирилган пахтани мажбурий ёки болалар меҳнати воситасида етиштирилган маҳсулотлар «қора рўйхати»дан чиқарган эди.
Албатта, бу қувонарли воқеалар Ўзбекистон Ҳаракатлар стратегияси доирасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган аниқ ва самарали чора-тадбирлар амалга ошириб келаётганидан далолат беради. Бундан ташқари, мамлакатимиз ўз зиммасига олган барча халқаро мажбуриятларга амал қилиш ва уларни бажаришда қатъийлигини англатади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг улкан ислоҳот ва туб янгиланишларни рўёбга чиқаришга бўлган саъй-ҳаракатлари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини билдиради.
Ўзбекистоннинг бу борада юритаётган сиёсати иқтисодий самара бериши турган гап. Сабаби, юқорида қайд этилган ижобий ўзгаришлар ўзбек пахтасининг экспорт географияси кенгайишига хизмат қилиб, маҳаллий текстил ва енгил саноат маҳсулотлари самарадорлиги ошиши ҳамда соҳага инвестиция ва технологиялар кириб келишига туртки беради.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади

17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

20:07 / 18.03.2025