Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, пойтахт номида адашиб кетди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
«Олмаота, Остона шаҳарларида ....ва, яъни, Нур-Остонада... йўқ, Нур-Султонда, кечирасиз», - дея адашиб кетгани учун узр сўраган вазир ўринбосари.
Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар ушбу вазиятни хотиржам қабул қилишди ва вазир ўринбосарини тушунмовчилик учун айблашмади.
Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари 44 ёшда. У бу лавозимга 2019 йил 3 март куни тайинланган.
Бундан олдин, Оқўрда Қозоғистон президенти оиласидан ажрашгани ҳақида маълум қилганди.
















