Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода юк машинаси ва поезд тўқнашди. Туркия фуқароси ҳалок бўлган
2019 йил 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:15ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани, “Солур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўналишидаги Халқаро М-37 автомобиль йўлида ЙТҲ юз берган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Қандим ГПЗ темир йўлининг 2 км.да йўлни кесиб ўтаётган Туркия Республикаси фуқароси З.К. ўзининг бошқарувида бўлган “Мерседес-бенц” русумли тиркамали юк автомашинаси билан йўлини кесиб ўтаётган ТЕМ2-5808-рақамли тепловознинг ёқилғи бакига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, Туркия Республикаси фуқароси З.К. оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Айрим хабарларга кўра, Туркиянинг TAFA ширкатига қарашли "Мерседес-Бенц" юк машинаси Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига кафел олиб келаётган бўлган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026