Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 9 апрель, сешанба куни маҳаллий телеканаллар эфирида мамлакат фуқароларига мурожаат билан чиқади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар бермоқда, дея ёзади РИА «Новости».

Қайд этилишича, мурожаат трансляцияси Нур-Султон вақти билан соат 13:00 (Тошкент вақти билан 12:00)да бошланади.

Тўқаев нима ҳақида гапиришига аниқлик киритилмаган. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, у муддатдан аввалги президентлик сайловлари ўтказилиши ҳақида эълон қилиши мумкин.

20 март куни Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди. Мамлакатга Қосим-Жомарт Тўқаев раҳбарлик қилмоқда.

Бундан олдин, Қозоғистон молия вазири ўринбосари пойтахт номида адашиб кетгани хабар берилганди.