Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Касб-ҳунар таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сонли фармони билан ташкил этилган Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш Республика комиссияси томонидан қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари, яъни:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари асосида тадбиркорлик соҳаси, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ҳамда маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларига асосан кадрлар тайёрлайдиган «Кўп тармоқли» касб-ҳунар коллежлари рўйхати;

иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар асосида яратиладиган янги иш ўринларини малакали мутахассислар билан бутлашга йўналтирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар тасарруфида фаолият кўрсатадиган «Идоравий» касб-ҳунар коллежлари рўйхати;

олий таълим тизими билан интеграциялашган «Олий мактаб» кўринишида фаолият кўрсатадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари рўйхати;

олий таълим муассасалари фаолиятини кенгайтириш, қувватларини ошириш, истиқболда республикамиз ҳудудларида хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш мақсадида фойдаланиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати;

умумий ўрта таълим мактаблари сифатида фойдаланиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати;

бино ва иншоотлари вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга берилган касб-ҳунар коллежларининг фаолияти тугатилган деб ҳисобланиб, уларнинг махсус устахоналари ва жиҳозларининг ҳаракати рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда касб-ҳунар таълим муассасаларининг ётоқхоналари, жиҳозлари, ўқув адабиётларидан самарали фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Белгиланишича:

а) «Кўп тармоқли» касб-ҳунар коллежлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфида фаолият кўрсатади;