Ўзбекистонда Финляндия фахрий консуллиги очилди
Жорий йилнинг 11 апрелида Финляндиянинг расмий делегацияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, ўзбек томонининг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, шунингдек, 47 нафар етакчи Финляндия ва маҳаллий компаниялар иштирокида Ўзбекистон-Финляндия бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, тадбир бизнес вакиллари ўртасида янги инвестициялар ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг пайдо бўлишини инобатга олган ҳолда, икки мамлакат муносабатларининг динамик ривожланиш тенденцияси асосида ташкил этилди.
Туризм, геология, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак салоҳияти қайд этилди.
Форум якунида юқори технологияли ишлаб чиқариш, қурилиш ва тиббиёт соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича қатор битимлар имзоланди.
Форумдан сўнг Финляндия Республикаси Фахрий Консуллигининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
23:18 / 23.11.2024
Finnair иш ташлашлар туфайли 300 га яқин рейсини бекор қилади
21:33 / 18.11.2024
Финландия ва Германия ўртасидаги сувости телекоммуникация кабели ишдан чиқди
23:37 / 02.11.2024