Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва ҳукумат қарорларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;
вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илғор, ресурстежамкор ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолиятини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив-хуқуқий базани такомиллаштириш.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024