Собиқ СССРнинг барча республикалари, гарчи кураш олиб борилаётгани ҳақида маълум қилса-да, коррупциядан жабр кўрмоқда. Бу ҳақда The Risk Advisory Group ташкилоти ўзининг «Коррупцион чақириқлар - 2019» ҳисоботида таъкидлайди.

Ҳисобот учта асосий қисмдан иборат: «Коррупцион чақириқлар даражаси», «Коррупция таҳдиди» ва «Коррупция ҳақида ахборотнинг етишмаслиги».

Қуйида Марказий Осиё бўйича шарҳ келтирилади:

* ёрқин ранг билан коррупция даражаси энг кам бўлган давлатлар белгиланган

* тўқ сариқ билан коррупция даражаси ўртача бўлган давлатлар белгиланган

* қизил билан коррупция даражаси юқори бўлган давлатлар белгиланган.

Қозоғистон

«Коррупцион чақириқлар даражаси» 28 балл
«Коррупция таҳдиди» 10 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 12 балл

Жами: 50 балл

Қирғизистон

«Коррупцион чақириқлар даражаси» 29 балл
«Коррупция таҳдиди» 10 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 13 балл

Жами: 52 балл

Тожикистон

«Коррупцион чақириқлар даражаси» 39 балл
«Коррупция таҳдиди» 13 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 20 балл

Жами: 72 балл

Туркманистон

«Коррупцион чақириқлар даражаси» 51 балл
«Коррупция таҳдиди» 14 балл
«Коррупция ҳақида маълумот йўқлиги» 31 балл

Жами: 96 балл

Туркманистон сармоядорлар коррупция бўйича катта муаммоларига дуч келадиган давлатдир. Туркманистондан кейинги ўринларда Ливия ва Сомали жойлашган. Шунингдек, ушбу мамлакатларда ишончли маълумотларни олиш қийин экани билдирилади.