Жаҳон | 12:45 / 15.04.2019
5333
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда президентлик сайловлари учун 24,8 млн доллар ажратиш режалаштирилмоқда

Фото: РИА Новости/Евгений Биятов

Қозоғистон ҳукумати навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказиш учун ўз захирасидан қарийб 24,8 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда, дейилади қарор лойиҳасида.

Аввалроқ, молия вазири ўринбосари Берик Шолпанкулов МСК навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга 12 миллиард тенге (32 миллион доллар) сўрагани ҳақида хабар берди. У маблағ миқдори камайтирилиши мумкинлигини истисно қилмади. Кейинчалик МСК баъзи позицияларни оптималлаштириш бўйича фикрга рози эканлигини маълум қилди.

«Қозоғистон Республикаси ҳукумати захирасидан маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси тегишли сайтда эълон қилинди, унинг муҳокамаси 29 апрелга қадар давом этади.

«Қозоғистон Республикаси президенти лавозими учун 2019 йил 9 июнь кунига белгиланган навбатдан ташқари сайловларни ўтказишга 2019 йилда республика бюджетида тезкор харажатлар учун назарда тутилган захирадан 9 404 771 000 тенге (24,8 миллион доллар) ажратилсин», - дейилади қарор лойиҳасида.

Марказий сайлов комиссиясига 24,6 миллион доллар, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига 150 минг доллар атрофида маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид