Ўзбекистон | 16:43 / 16.04.2019
58003
1 дақиқада ўқилади

Тошкент кенгаяди: Зангиотанинг 428 гектарлик ҳудуди пойтахт таркибига ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, натижада Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади. 

Ўтказиладиган ҳудудда 3 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Тошкент) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар ҳамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,4 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони 5824 нафар. Жами хонадонлар сони 893 та.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид