Ҳозирда ҳудуддаги 606та мактабгача таълим муассасасига Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 174 нафар ходими бириктирилиб, тарбияланувчиларга йўл белгилари ва қоидалари бўйича ҳаракатланиш юзасидан кўникмалар бериб бориляпти.
Замонавий кўргазмали қуроллар ёрдамида, интерфаол ўйин тарзида ўтказилаётган машғулотлар болаларга йўлдаги хавфсизлик қоидаларини тез ўзлаштиришга ёрдам бермоқда.











