«Бозорқўмлар иши» бўйича янги маълумот: иш бошқа судьянинг юритувига ўтказилган
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг иш юритувига жами 23 шахсга нисбатан жиноят иши келиб тушган. Булар Тошкент шаҳрида жойлашган бир неча бозорларда фаолият юритган собиқ мансабдор шахслар.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исломовнинг сўзларига кўра, улар дастлабки тергов органлари томонидан жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланган:
ўзганинг ўзига ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш;
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш;
савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
хизмат сохтакорлиги;
пора олиш.
Бу иш жорий йилнинг 13 мартида ЖИБ Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримовнинг иш юритувида бошланган. Лекин вақт ўтгач, мазкур судья бошқа давлат хизматига ўтказилган. Сарвар Каримовнинг судьялар олий кенгаши аъзоси этиб тайинлангани муносабати билан ушбу иш бошқа судьянинг юритувига ўтказиб берилган.
Ҳозирга қадар 3 та суд жараёни ўтказилган. Жорий йилнинг 28 мартида икки нафар айбланувчининг вакиллари томонидан судга илтимоснома киритилди. Илтимосномада дастлабки тергов томонидан давлатга нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани сабабли уларнинг эҳтиёт чорасини суд тергови вақтида бошқа енгилроқ эҳтиёт чорасига алмаштириш сўралган. Бу илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган. Икки нафар судланувчига нисбатан енгилроқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан олдин, Тошкентда қўлга олинган йирик бозорлар раҳбарлари иши бўйича суд давом этаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
22:45 / 10.11.2024