Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср президентига ўз лавозимида 2030 йилгача қолишга рухсат берилди
Фото: AP Photo/Pavel Golovkin
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ўз лавозимида яна 11 йил қолиш имкониятини олди. Бунинг учун миллий парламент депутатлари овоз беришди.
Улар президентлик муддатининг 4 йилдан 6 йилгача узайтирилишини маъқуллашган. Конституцияга киритиладиган яна бир ўзгариш давлат раҳбарига 2 муддатдан кўпроққа сайланиш ҳуқуқининг берилиши бўлди.
Шу тариқа, ас-Сисийнинг 2022 йилда тугайдиган ваколатлари 2024 йилгача узайтирилади. Шундан кейин ас-Сисий 3-муддатга сайланиши мумкин, агар у ютажак бўлса унинг бу муддати у 75 ёш бўлганда 2030 йилда тугайди.
Президентлик мандати билан боғлиқ ўзгаришлардан ташқари, Миср парламенти юқори палатасини ташкил этиш таклиф қилинган. Ушбу палатанинг 3 дан 2 қисми сайланади, бир қисми эса президент томонидан тайинланади.
Бундан ташқари, ўзгаришлар орасида мамлакат қуролли кучлари олий кенгаши розилигисиз мудофаа вазирини тайинлаш тақиқланиши бор.
Бироқ ушбу ўзгаришлар учун халқ ҳам овоз бериши керак. Шу муносабат билан Мисрда тегишли референдум ўтказилади, бироқ у қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026