Ўзбекистон | 13:37 / 17.04.2019
13554
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилган.
Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024